Овора бўлманг! Бу футболчи сотилмайди
“Ньюкасл” клуби раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлни сотиш ниятида эмас. Футболчига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бу ёзда “Ньюкасл” аллақачон Сандро Тонали ва Энтони Гордон билан хайрлашди. Жамоа сардори Бруно Гимарайнш эса “Арсенал”га ўтмоқда.
Шу боис мухлислар Холл ҳам клубни тарк этишидан хавотирда. Аммо The Athletic маълумотига кўра, 21 ёшли инглиз футболчиси “Сент Жеймс Парк”да қолади.
Ҳақиқатдан ҳам Холлга “Манчестер Юнайтед” қизиқмоқда. Манкунианликлар Люк Шоуга рақобатчи изламоқда. Бироқ ушбу трансферни амалга ошириш жуда қийин деб баҳоланмоқда. “Ньюкасл”га яқин манбалар Льюис бу ёзда клубни тарк этмаслигини таъкидламоқда.

Фикрлар