Охирги 3 ўйиннинг 2 тасида мағлубиятга учраган Элдор Шомуродов жамоаси нечанчи ўринда?

Италияда 26-тур якунланмоқда. Бугун "Интер" - "Аталанта" учрашуви бу турга якун ясайди.

Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" бу гал сафарда ҳаракат қилиб, "Рома"га имкониятни бой берди (1:0). Шу тариқа, генуяликлар охирги уч ўйиннинг иккитасида мағлубиятга учрашди. Аввалги турда "Сампдория" билан дуранг ўйнаган "Женоа" ундан олдин меҳмонда "Интер"га ютқазганди.

Ушбу дуранг ва мағлубиятлар Давиде Баллардини шогирдларини турнир жадвалида яна пастлашларига олиб келди. Шомуродов жамоаси айни пайт А Серияда 27 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда. Генуяликлар 11-поғонага кўтарилганди.

Қуйида А Серия турнир жадвали билан танишинг:

Безымянный_17   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!