Охирги марта кўчада муштлашганимда уч ярим йилга қамалгандим
Америкалик UFC жангчиси Деррик Льюис "UFC Freedom 250" турнирида очиқ осмон остида ўтадиган бўлажак жанги олдидан ҳазил аралаш фикр билдирди.
"Охирги марта кўчада муштлашганимда уч ярим йилга қамалгандим, шунинг учун очиқ ҳавода жанг қилиш бўйича тажрибам бор. Ҳозир Техасда яшайман. Бизда кун бўйи чивинлар учиб юради ва ҳашаротлар ҳужум қилади. Кун бўйи бошимни қотиришади. Бироқ мен бунга ўрганиб қолганман", - деди Льюис матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Деррик (29-13-1 N/C) 15 июнь куни ҳамюрти Жош Хокит(9-0)га қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар