Ойбек Жўраев асосий рақиби сифатида қозоғистонлик боксчини кўрмоқда
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ойбек Жўраев -54 кг вазн тоифасида сербиялик Тамир Галанов билан рингга кўтарилди.
Беллашувда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришиб, жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади.
Жангдан сўнг Ойбек Жўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Юртимизда жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Биринчи жангимда ғалаба қозондим. Кейинги жангларга ҳам яхши тайёргарлик кўриб, ютишга ҳаракат қиламан.
Мухлисларга, мураббийларим ва ота-онамга катта раҳмат айтаман. Жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берамиз.
Тамир Галанов жуда тажрибали боксчи. Бир нечта жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Биринчи жангим бўлгани учун очилиб олдик. Кейинги босқичлардан яхшироқ жанг ўтказишга интиламиз. Асосий рақибим? Қозоғистонлик рақибим (Сеидекматов Санзай) кучли, - деди Ойбек Жўраев.
Фикрлар