Ойбек Қиличев машғулотларни бошлади. ЎФФ уни кечирадими?

Хабарингиз бор, «Навбаҳор» ўзининг пойтахтдаги йиғинини бошлади. Бугун «НБУ-Осиё» жамоасига тегишли майдонда машғулотлар олиб борилди.

Ана холос! ЎФФ қўполлик қилган Ойбек Қиличевни футболдан четлатди

Ўтган мавсумда ЎФФ томонидан бир йилга футболдан четлатилган Ойбек Қиличев «Навбаҳор»нинг дастлабки машғулотида иштирок этди. Олинган маълумотларга кўра, Қиличев ва «Навбаҳор» ЎФФга дисквалификация борасида мурожаат қилиб, кечирим сўрашган. Бу ҳақда lochinlar.uz сайти хабар бермоқда.

ЎФФ нима учун “Навбаҳор” аъзоси Ойбек Қиличевни бир йилга футболдан четлатгани акс этган ҳолат (Видео)

Манбанинг ёзилишича, яқин кунларда федерация Ойбек Қиличевнинг тақдирига ойдинлик киритади. Катта эҳтимол билан Ойбек авф этилади ва «Навбаҳор»да ўйнашда давом этади.

Илҳом Мўминжонов: ЎФФдан кечирим сўраймиз

“Навбаҳор” мураббийлари «Пахтакор»га тегишли бўлган яна икки футболчининг таркибга қўшилишини кутишмоқда. «Бунёдкор»га тегишли Дилшод Ҳамроев яна «Навбаҳор»да ўйнаши мумкин. “Навбаҳор” мутасаддилари «Бунёдкор» билан музокара ўтказмоқда.

Аббос Отахоновнинг кейинги фаолияти «Навбаҳор»да давом этиши аниқлашмоқда. Шота Арвеладзе Отахоновни «Пахтакор»да олиб қолмоқчи эмас. Аббос терма жамоадан қайтиб келгач «Навбаҳор» машғулотларига қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!