Ўйин Моуриньога қимматга тушди

Жозе Моуриньо чемпионат ўйинларига пухта тайёрланиш учун “Рома” футболчиларини Португалиядаги ўқув-машғулот йиғинига жалб қилган эди.

Римликлар йиғин доирасида маҳаллий “Каса Пиа” жамоасибилан ўртоқлик учрашувида куч синашди.

Бу баҳс Жозе Моуриньога қимматга тушди.

Биринчи бўлимда жамоа етакчиси Лоренцо Пеллегрини ўйинни давом эттира олмалсигини ва ўзини алмаштиришни сўради.

Маълум бўлишича, Пеллегрини чапоёқ болдир қисмидаги оғриқдан шикоят қилган. Энди футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейин жароҳат даражаси ва тикланиш муддати аниқланади.

26 ёшли футболчи жорий мавсумда жами 21 маротаба майдонга тушиб, олтита гол ва етти ассист муаллифи бўлганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!