Ўз қитъаларида чемпион бўлган Аргентина ва Италия ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилиши мумкин

Ўтган дам олиш кунлари Италия ва Аргентина ўз қитъаларида ғалаба қозониб, Европа ва Америка чемпионига айланди.

Ole нашри тарқатган хабарига кўра, УЕФА ва КОНМЕБОЛ ушбу чемпион жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ўйин энг яхши жамоалар ўртасидаги норасмий қитъалараро дуэл бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, Италия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ташкил этиш тақвимда бўш саналар йўқлиги сабабли муаммога айланиши мумкин.

2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга қадар эса терма жамоалар саралаш баҳсларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Италия финалда мезбон Англияни, Аргентина эса мезбон Бразилияни мағлубиятга учратди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Rais Buva
12/07/2021 22:03
Argentina uradi