Ўз таркибига Жавлон Гусейнов, Абдумалик Абдуллаев ва бошқаларни қўшиб олган “Олмалиқ” Туркияга йўл олди

АГМК футбол клуби аъзолари бугун эрта тонгда Туркиянинг Анталия шаҳрига ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун йўл олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа 4-28 январь кунлари Анталиянинг "Кремлин" меҳмонхонасида истиқомат қилади ва меҳмонхона ҳудудида жойлашган футбол майдонида машғулотларини ўтказади. Мазкур йиғин давомида жамоа 5 та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар 10, 15, 17, 23 ва 27 январь кунлари ташкиллаштирилади.

Жамоа йиғинга 25 футболчи билан йўл олди.

Жамоа таркиби қуйидагича: Роман Абдулов, Хуршид Ходжаев, Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдинов, Владислав Касминин, Жавлон Гусейнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Сайдулло Раҳматов, Хуршид Мухторов, Шаҳзодбек Алакулов, Лутфулла Тўраев, Игорь Йелич, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Санжар Рихсибоев, Музаффар Музаффаров, Отабек Зокиров, Иброҳим Нўъмонов, Шохбоз Умаров, Зафар Полвонов, Камолиддин Мурзоев, Абдумалик Абдуллаев, Шоҳназар Норбеков, Камронбек Абдулҳамидов.

Шунингдек, бир қатор легионер футболчилар йиғин давомида кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!