Ўз уйида "Лацио"ни мағлуб этган "Юве" энди чемпионлик пойгасига қўшилди

Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Лацио" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якун топди.

Дастлаб, 1-бўлимда Кулусевскининг хатоси туфайли Корреа гол уриб, ҳисобни очган бўлса, кейинчалик унинг голига Рабьо ўз голи ҳамда Мората ўз дубли билан жавоб қайтарди. Шу тариқа, очколари сонини 3 тага кўпайтириб олган "Ювентус" чемпионлик пойгасига қўшилди. Энди уларда ҳам реал имкониятлар мавжуд!

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияда Абдулла Маннонов сиз билан бирга бўлди. Этиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    "Лацио" бурчакдан тўпни ўйина киритиб беради.

  • 90'

    Бурчакдан тўпни "Лацио" аъзолари ўйинга киритиб беради.

  • 86'

    Гонсало Эскаланте қўпол ўйнади.

  • 85'

    Вуххх, қандай зарба! Роналдунинг бу зарбаси дарвозабонни шошириб қўйди! Бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.

  • 82'

    Марушич, Луис Альберто ҳамда Иммобиле ўрнига Перейра, Мурики ҳамда Канселу ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

  • 80'

    Франческо Ачерби қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 77'

    Иммобиле қанотдан ёриб кирди ва дарвозани кўзлаб, зарба йўллади! Дарвозабон буни ўқиди.

  • 74'

    Хоакин Корреа бурчакдан тўпни ўта омадсиз тарзда ўйинга киритяпти.

  • 73'

    "Лацио" бурчак тўпи тепди, Шесни уни эгаллаб олди.

  • 70'

    "Ювентус" бир вақтнинг ўзида 3 та футболчини алмаштиради: дубль муаллифи Альваро Мората ўрнига Криштиану Роналду, Аарон Ремзи ўрнига Вестон Маккенни, Хуан Куадрадо ўрнига Артур ўйинга қўшилди.

  • 66'

    "Лацио" дарвозабони Пепе Рейна Кьезанинг пастги чап бурчакка йўллаган зарбасини сейви орқали қайтариб қолди! 

  • 64'

    Чиро Иммобиле ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди.

  • 60'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўнг бурчакни аниқ нишонга олган Мората ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! 3:1!

  • 60'

    Пенальти! Мората уни ижро этади! Ҳисоб ўзгариши мумкин!

  • 59'

    Сергей Милинкович-Савич жарима майдончаси ичида ўта қўпол ўйнади ва рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам пенальти белгилаши мумкин!

  • 57'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кьезанинг пасини Альваро Мората дарвозанин тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди! Ҳисоб 2:1!

  • 56'

    "Лацио"дан навбатдаги ўзгариш: Сенад Лулич ўрнига Патрик Габаррон ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

  • 55'

    "Лацио"да ўзгариш: Лукас Лейва ўрнига Гонсало Эскаланте ўйинга қўшилади.

  • 54'

    Кьеза офсайдда қолиб кетди.

  • 52'

    Чиро Иммобиле дриблинг билан рақибларини алдаб ўтмоқчи эди, аммо бу ўхшамади.

  • 49'

    "Юве" бурчак тўпини ижро этади.

  • 48'

    Кьеза жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборишди. Лайнсмен бурчакни кўрсатди!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди!

  • 45'

    Фараснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Федерико Бернардески тўпни кераксиз вазиятда йўқотди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.

  • 39'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Рабьодан супергол! Дарвозабон буни ҳеч қанақасига қайтариб қололмасди! Тўп юқори бурчакка санчиб қўйилди!

  • 36'

    Франческо Ачерби тўпни Иммобилега етказди, бироқ Чиро зарба бера олмади, сабаби ҳимоячилар фаол эди.

  • 34'

    Моратанинг пасини Кулусевчки эгаллай олмади.

  • 32'

    Аарон Ремзини зарбага айланиб кетган узатмаси дарвозадан анча баландлаб кетди.

  • 30'

    Кулусевскидан тўпни олиб қўйишди.

  • 29'

    "Ювентус" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Уэс Худт жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан тегиб юборди! Кўрамиз ҳакам нима деркин...

  • 22'

    Кулусевски тўпни олдинга ташлади, бироқ тўпга эга чиқиш учун биронта шерик топилмади

  • 20'

    Сергей Милинкович-Савичнинг жаримадан амалга оширган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 18'

    "Ювентус" ҳужум темпини ушлаб турибди. Улар тинмай олдинга ўтишмоқда.

  • 14'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Лацио" ҳисобни очмоқда! Кулусевскининг хатосидан сўнг Корреа тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячини алдаб ўтиб, Шесни дарвозасини ишғол қилди.

  • 11'

    Франческо Ачерби қўпол ўйнади.

  • 9'

    Сергей Милинкович-Савичнинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!

  • 8'

    Давиде Масса Адриен Рабьога нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 5'

    "Ювентус"нинг илк дақиқаларданоқ уюштираётган ҳужумлари анча хавфли чиқмоқда.

  • 3'

    Федерико Кьеза жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Ювентус" - "Лацио" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!