Ўзбек - қозоқ боксчилари тўқнашувини Миразиз ва Кайрат жуфтлиги бошлаб беради
Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина мусобақанинг -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзаҳалилов ҳамда марокашлик Муҳаммад Хамут ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Ушбу жангда вакилимиз қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритди.
Энди Миразиз чорак финалда қозоғистонлик Кайрат Ералиевга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг эртага бўлиб ўтади.
Фикрлар