Ўзбек боксчилари АҚШда рингга чиқади
Ads

 

Прпофессионал боксчилик фаолиятини АҚШда давом эттираётган тажрибали чарм қўлқоп усталари – Баҳодир Мамажонов ва Аҳрор Муралимов навбатдаги жангларини 29 июль куни ўтказади.

Бу ҳақида Баҳодир Мамажонов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

2011 йилдан буён профессионал бокс жангларида қатнашаётган Баҳодир Мамажонов 19 та ғалаба (11 нокаут) ва учта мағлубият қайд этган. Фаолияти давомида Майкл Кларк, Дарлейс Перез, Анжело Сантана, Ричард Коммей, ДеМаркус Корлей ва Мейсон Менард каби кучли боксчиларга қарши жанг ўтказган.

Ўта оғҳир вазн боксчимиз Аҳрор Муралимов 2010 йилдан буён кетма-кет 16 марта зафар қучган (13 та нокаут) ва сўнгги икки жангда мағлубиятга учраган.

SPORTS.uz