Ўзбек боксчилари ҳақиқатдан зўрми?

 

Таиландда бошланган ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистон шарафини ўн нафар боксчимиз ҳимоя қилмоқда.

Ўзбек боксчиларидан улкан натижа кутамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Ҳамид Тангрибергенов таркибга ўз ёши ва вазн тоифасида мамлакатимизда энг кучли бўлган боксчиларни жалб қилди.

SPORTS.uz ахборот портали терма жамоамиз боксчиларининг энг яхши натижалари ҳақида маълумот беради.

Самандар Холмуродов - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби, Россиядаги халқаро турнирда 1-ўрин.

Абдумалик Халаков - Жиззахдаги "Баркамол авлод - 2017" ўйинлари ғолиби.

Зоиржон Жуманазаров - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ва "Баркамол авлод - 2017" ўйинлари ғолиби.

Саиджамшид Жаъфаров - 2015 йили ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медаль соҳиби.

Билолбек Мирзараҳимов - 2015 йилда ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони. 2016 йил ёшлар ўртасида Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати кумуш медаль совриндори.

Фаррух Илҳомов - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Ражаббой Отаназаров - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Темур Эргашев - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

Профсор Роримша - 2015 йили ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори.

Лазизбек Муллажонов - 2016 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиби.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!