Ўзбек боксчилари “Victory 8 boxing” мижозлари билан спарринг жанглар ўтказади... Жонли равишда томоша қилиш имкони бор

Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан шартномага эга профессионал боксчиларимиз Олимжон Назаров, Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматов мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида Вьетнамда тайёргарлик олиб бормоқда. Бобур Нажмиддиновнинг Sports.uz сайтига берган маълумотига кўра, “Cocky Buffalo” таркибидаги ўзбекистонлик боксчилар қўшимча равишда Австралиянинг “Victory 8 boxing” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу борада музокаралар олиб борилмоқда.

Улар ўртасидаги дастлабки ижобий қадамлар ташланди. Яъни 16 май куни икки промоутерлик клуби аъзолари, жумладан, ўзбек боксчилари ҳамда “Victory 8 boxing” таркибидаги чармқўлқоп усталари ўртасида илк спарринг жанглари бўлиб ўтди. Навбатдагиси 13 июнь куни бўлади. Ушбу жанглар Австралия промоутерлик компаниясининг Хошимин шаҳридаги баъзаси ҳисобланадиган “VSP boxing GYM” аренасида ташкил этилади. Мазкур тўқнашувлар “Victory 8 boxing” нинг Youtube канали ҳамда Facebook тармоғи орқали жонли эфирда намойиш этилади. Мазкур ҳавола орқали томоша қилинг!


Қуйида мазкур спарринг жангларнинг жуфтликлари билан танишинг!

расм1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!