Ўзбек боксчилари халқаро турнирга йўл олди
 

Шу йилнинг 13-18 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа бокс конфедерацияси ва Озарбайжон бокс федерацияси ҳамкорлигида "Буюк ипак йўли - 2017" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Ўнинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг қатор мамлакатлари энг кучли боксчилари билан иштирок этади.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар боксчиси қатнашади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, нуфузли мусобақада қуйидаги таркиб иштирок этади.

1. Мироншоҳ Иброҳимов

2. Сирожиддин Ғуломжонов

3. Иқболжон Холдоров

4. Фазлиддин Мелибоев

5. Мадиёр Саидраҳимов

6. Маҳмуд Ғоипов

7. Сардор Бегалиев

Турнирда қатнашадиган боксчиларимизга Олимпия ўйинлари совриндорлари - Рустам Саидов ва Ўткирбек Ҳайдаров мураббийлик қилади. Жасур Қурбонов мусобақа ҳакамлари рўйхатидан жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси бугун соат 9:30 да Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига учиб кетди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)