Ўзбек боксчиси афсонавий "Madison Square Garden" аренасида Теофимо Лопес билан бир кечада жанг ўтказади
Профессионал бокс оламида анчагина қизиқарли жанглардан бири бўлиб ўтишига ҳам қисқа муддат қолмоқда. Аниқроғи, енгил вазн тоифасида (-61,2кг) мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланган Теофимо Лопес (16-0, 12КО) ўзининг навбатдаги жангини 4 октябрь куни даъвогар Жорж Камбососга (19-0, 10КО) қарши ўтказади.
Биз учун қувонарли томони, супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) иштирок этадиган ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддинов (17-1, 14КО) ушбу кечада америкалик Уилл Мадерага (16-1-3, 9КО) қарши баҳс олиб боради. "Triller" компанияси томонидан ташкил этиладиган мазкур бокс оқшоми "Madison Square Garden"даги "Hulu Theater" аренасида бўлиб ўтади ва пуллик трансляцияда (PPV) намойиш етилади.
Фикрлар