Ўзбек боксида янги юлдуз ёхуд Шунқор Абдурасуловни енгган Абдумалик Ҳалаков мамлакат чемпиони бўлди (ФОТО)

Бугун бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди.

60 кг вазн тоифасида Тошкент вилоятининг икки вакили – Шунқор Абдурасулов ҳамда Абдумалик Ҳалаков чемпионлик учун рингга кўтарилди. Таъкидлаш керакки, мусобақанинг безагига айланган ушбу жангда Абдумалик маҳоратли рақибини мағлубиятга учратиб, мамлакат чемпиони бўлди.

Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)