Ўзбек футболчилари Бразилия жамоаси билан ўйнайди!

  • 29 января, 17:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида жорий йилнинг 16-21 февраль кунлари  футбол бўйича “Тараққиёт кубоги-2025” халқаро турнири ташкил этилади.

Tecno

Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, ушбу мусобақада саккизта жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Турнирда Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилар иборат терма жамоалари, шунингдек, Бразилиянинг “BSA Academy” жамоаси таклиф этилган.

Мусобақа қоидасига кўра, иштирокчилар тўрттадан икки гуруҳга бўлиниб, ўзаро куч синашади. “А” гуруҳи иштирокчилари мусобақа жадвалида нечанчи поғонани эгаллаган бўлса, “В” гуруҳида ўша ўринни эгаллаган жамоа билан рақобатлашади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “А” гуруҳида Беларусь, Озарбайжон ва  BSA Academy жамоалари билан куч синашидган бўлди. Ўзбек футболи тарбияланувчиси гурҳдаги илк учрашувини 16 февраль куни Бразилиядан келган ўсмирларга қарши ўтказади.

Мусобақа тақвими билан танишинг:

16 февраль

“BSA Academy” — Ўзбекистон U-17

Эрон U-17 — Қозоғистон U-17

Россия U-17 — Тожикистон U-17

Беларусь U-17 — Озарбайжон U-17

17 февраль

Эрон U-17 — Тожикистон U-17

“BSA Academy” — Озарбайжон U-17

Россия U-17 — Қозоғистон U-17

Беларусь U-17 — Ўзбекистон U-17

19 февраль

Ўзбекистон  U-17 — Озарбайжон U-17

Қозоғистон U-17 – Тожикистон U-17

Россия U-17 — Эрон U-17

Беларусь U-17 — “BSA Academy”

21 февраль

“А” гуруҳи 4-ўрин соҳиби – “В” гуруҳи 4-ўрин соҳиби

“А” гуруҳи 3-ўрин соҳиби — “В” гуруҳи 3-ўрин соҳиби

“А” гуруҳи 2-ўрин соҳиби «А» —“В” гуруҳи 2-ўрин соҳиби

 “А” гуруҳи ғолиби — “В” гуруҳи ғолиби.

Файзуллаев Испанияда порлайди!

Ўзбек футболчиси Чемпионлар лигаси ғолибидан таклиф олди

Белоус: “Ўзбеклар Англия ва Италияда ўйнаяпти, Қозоғистонда бунақаси кўринмайди!”

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию