Ўзбек футболчилари хориж клубларига йўл олмоқда. Улар Европа футболида “нон” топа оладими?

2021 йилда хориж чемпионатларида тўп тепадиган ўзбекистонлик футболчилар сафи кенгайиши кутилмоқда. Суперлигамиздаги ўйинлари билан чет эл клублари эътиборига тушган бир гуруҳ ўйинчиларимиз қишки трансферлар даврида янги жамоалар билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, якунланаётган йилда легионер сифатида бошқа юрт чемпионатларида иштирок этган футболчиларимиз фаолиятида ҳам муайян ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Эътиборингизга легионерларимиз ва хорижда тўп тепиш истагида бўлган фуболчиларимиз ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Бирнчи навбатда, УЕФАга аъзо мамлакатлар чемпионатларида ўйнаётган ва Европа ҳудудидаги жамоаларга ўтишни мақсад қилган футболчиларимиз ҳақида сўнгги маълумотларни бериб ўтамиз.  

Элдор Шомуродов

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг ёрқин юлдузи Элдор Шомуродов “Женоа” билан тўрт йиллик шартномага эга. Гарчи клуб раҳбарияти бош мураббий курсисидан Роландо Маранни олиб, ўрнига Давиде Баллардинини ўтқазган бўлса-да, Элдорнинг фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти.

Шомуродов олдида турган энг асосий вазифа кучли бешлик чемпионатларида ўйнашга қодир эканини исботлаб қўйишдир. Бунинг учун Элдор генуяликларнинг асосий таркиб ўйинчисига айланиб, ўз голлари ва голли узатмалари билан ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиши талаб этилади.

Элдорнинг “Женоа” таркибидаги натижалари ва кўрсаткичлари унинг келажакдаги фаолиятига кучли таъсир қилишини унутмаслик лозим.  

130705889_4124083170935905_5884464407364843743_o_1

Остон Ўрунов

Россия премьер-лигасида “Спартак” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячимиз Остон Ўрунов ёзда клуб билан беш йиллик шартнома имзолаганди. Россия футболига шиддат билан кириб келган 20 ёшли футболчимиз янги жамоасида ўз салоҳиятини тўлиқ кўрсата олгани йўқ. Унинг клубдаги келажаги кўпроқ бош мураббийга боғлиқ. Ҳозир “Спартак”ни қайси мураббий бошқариши ҳамон сўроқ остида турибди. Остонни беш-ўн дақиқа ўйнатишдан нарига ўтмаётган Доменико Тедеско узоғи ёзгача Москвада бўлади. Кейин ким келиши ва Ўруновга қандай муносабатда бўлиши номаълум.

“Спартак” Ўруновни қишда ижарага бериши ёки сотиб юборишининг эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ўзбек легионерига Россия премьер-лига, Миллий футбол лигаси ва ҳатто хориждан ҳам таклифлар борлиги айтилмоқда.   

1280_864_max (3)_1

Жасур Жалолиддинов

Ўтган ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бўлган Жасур Жалолиддиновнинг келажаги ҳам ноаниқ бўлиб турибди. Москванинг “Локомотив” жамоаси билан беш йиллик битимга эга футболчимизнинг Россия премьер-лигасидаги дебютини кўрганимизча йўқ.

Москваликлар ёш футболчини “Тамбов”га чемпионат охиригача ижарага берганди. Бироқ, муаммолар гирдобида қолган тамбовликлар ҳам унинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти. Москваликлар Жасурни қишда ортга чақириб олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Жасурнинг трансферида асосий ишни амалга оширган Юрий Белоус ўзбек футболчисига Россия, Европа ва Осиё жамоаларидан аниқ таклифлар бўлаётганини айтмоқда. Демак, қишда янгилик бўлиб қолиши мумкин. Ўзгариш бўлмаса, Жасур “Тамбов”да асосий таркибга кириш учун курашни давом эттиради.  

062ff0849b70601adaf12e5a169611f1_2 

Санжар Қодирқулов

Юрий Белоус яна бир ўзбек футболчиси Санжар Қодирқуловни ҳам Россия чемпионатига олиб ўтмоқчи. 23 ёшли ярим ҳимоячи “Бунёдкор”даги ўйинлари билан терма жамоага ҳам кирди. Санжарнинг ўзи сайтимизга Юрий Белоус билан ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди.

Белоус Россия клубларига Қодирқулов ҳақидаги маълумотларни тарқатган ва “Бунёдкор” билан шартномаси якунланаётган ўзбек футболчисига янги жамоа топиш борасида иш олиб боряпти. Санжарнинг ўзи ҳам хорижга кетишга тайёрлигини билдирди.

қодирқулов2_1

Жасур Яхшибоев

Беларусь чемпионатида маҳоратини кўрсата олган футболчи “Шахтёр”ни тарк этиб бўлган. Унинг ўзи журналистларга Украина ва Россиянинг кучли клубларидан таклифлар бўлаётганини, Осиё жамоалари чорловига рад жавобини берганини маълум қилди.

Солигорскда унга маълум муддат мураббийлик қилган украиналик мутахассис Юрий Вернидуб Жасур Украинанинг етакчи клубларини кучайтиришини таъкидлаб, “Динамо Киев” ва “Шахтёр Донецк” жамоаларига ўзбек футболчисига эътибор қаратишни тавсия қилмоқда.

1211578570258

 

Шаҳбоз Умаров

Бу футболчимиз келаси мавсумни ҳам Беларусь олий лигасида ўтказиши аниқ. Ўтган мавсумда  “Энергетик-БГУ”да ўйнаган Умаров БАТЭ дарвозасига урган супер голидан кейин ёзда бу клуб билан шартнома имзолаган эди. Келишувга кўра, легионеримиз мавсумни минсклик “талабалар” сафида якунлади.

Энди Шаҳбоз Умаров келаси йили борисовликлар таркибида тўп тепади.

125948_680_2

Ҳумоюнмирзо Иминов

“Пахтакор” бу ёш футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлиши ва маҳоратини ошириш учун уни “Энергетик-БГУ” жамоасига ижарага берганди. Беларусь чемпионатида саккизта ўйинда иштирок этган 20 ёшли ярим ҳимоячининг тақдири кўп жиҳатдан “Пахтакор”ни қабул қилиб оладиган мураббийга боғлиқ бўлади. Катта эҳтимол билан Иминов Беларусдаги фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

31577_155519a4da53736a87570f16e507eae2

Иброҳимхалил Йўлдошев

Юртимизнинг истеъдодлар фабрикасига айланган “Пахтакор” иқтидорли тарбияланувчиларининг ҳаммасига ҳам таркибдан жой топиб бера олмайди. “Шерлар”нинг кўзга кўрина бошлаган ёшларни ижарага бериб юбориш анъанасини ўзини оқламоқда. Ўтган мавсум "Бунёдкор"да ижарада ўйнаган Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.

19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Украина клубларидан бирига ўтишга яқин турибди. Ҳамюртимиз Украина Премьер лигасининг 4 клуби билан музокара ўтказаётганини унинг агенти Никита Швец тасдиқлади.

8426b

Бобир Абдухолиқов

“Насаф”нинг асосий тўпурари ҳам легионерга айланиш арафасида турибди.  Маълумотларга қараганда, ўзбек “Пелеси”га Греция чемпионатидан аниқ таклиф бор.  Лекин айнан қайси клуб экани ҳозирча сир тутилмоқда.

7edc0de729c5f71f6b9d2f51d00d4ddb

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!