Ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган Мираброр Усмоновни хотирлаб

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 75 ёшни қарши олган бўлар эди.

Ўз ишининг чин фидойиси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган Мираброр Зуфарович ўзбек футболининг ривожи йўлида улкан ишларни амалга оширганини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

photo_2020-07-04_10-19-54

Мираброр Усмонов раҳбарлик йилларида миллий спортимиз, хусусан футбол Осиё қитъасида ўз обрў ва эътиборига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари 5 бора жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Қолаверса, мамлакатимиз турли ёш тоифаларида 5 та Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, Мираброр Усмонов ташаббуси билан юртимизда мавжуд инфратузилма яхшиланди, бир нечта стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилди.

Юрт спорти ривожи йўлидаги хизматлари учун Мираброр Зуфарович “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

photo_2020-07-04_10-19-54 (2)

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари сифатида, 2013-2017 йилларда Миллий Олимпия қўмитаси, 2015-2018 йиллар давомида эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти сифатида самарали фаолият олиб борди.

Мираброр Усмоновнинг ўзбек футболи ривожи йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ва у кишининг ёрқин хотираси ҳамиша ёдга олинади.

 

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!