Ўзбек жангчиси чемпионлик камари учун рингга чиқади
Ads

Аралаш яккакураш жангларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Махмуд Муродов ўзининг навбатдаги жангини 18 декабрь куни ўтказади.

Унинг бу галги рақиби анчайин тажрибали бразилиялик Давид Рамирес бўлади. Бу тўқнашувда жангчилар Интерконтенинтал чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Мазкур қарама-қаршилик Чехия пойтахти Прагада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

mahmud_muradov_vs_david_ramirez

Махмуд Муродов UFCга йўлланма олишга жуда яқин турибди. У олдинги жангда ғалаба қозониб, мақсади сари катта қадам ташлаган эди. У сўнгги 7 жангидан 6тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Эртами-кечми у Европанинг кучли жангчилари билан учрашиши керак эди. Мазкур жанг XFN (мусобақалардан бири – Sports.uz) доирасида ўтказилади.

Бразилиялик Дэвид Рамирес ҳам Мурадов сингари 4 жангдан бери кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда. Сўнгги иккитасида у жангни охиригача ўтказган.

mahmud muradov training

Бўлажак жанг олдидан...

Салом. Муҳим жангга тайёргарлик яхши ўтмоқда. Умуман олганда мен ҳозироқ рингга тушишга тайёрман. Бундан олдин чет элда бир неча  йиғинларни ўтказдим. Бўлажак жангда ғалаба қозониб, орзуим сари янада яқинлашмоқчиман. Шу ўринда менга мухлислик қилаётган ва мени қўллаб-қувватлаётган барча ҳамюртларимизга миннатдорлик изҳор қилмоқчиман. Мухлислар менга омад тилаб ёзишмоқда. Расмлар юборишмоқда. Бундан бағоят хурсандман. Ўйлайманки, уларнинг бу қўллаб-қувватлаши кучли рақибга қарши беллашувда менга мадад бўлади. Биз биргаликда янада кучлироқмиз, – дейди Махмуд Мурадов Sports.uz интернет порталига.