Ўзбек жангчиси "Октагон 36" турнирида чемпионлик камари учун жанг қилади!
21 октябрь куни Туркиянинг Измит шаҳрида "Октагон 36" турнири ташкил этилади.
Ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Абдуқодир Абдуворисов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Аҳамиятли жиҳати, юртдошимиз ўрта вазн (84 кг) тоифаси чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади.
У россиялик ўзи каби мағлубиятсиз одимлаётган Карим Даидовга қарши баҳс юритади.
Маълумот учун, Даидов фаолияти мобайнида 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалабага эришган. Абдуворисовнинг кўрсаткичи ҳам 4-0 кўриниш олган.
Фикрлар