Ўзбек жангчиси Японияда октагонга кўтарилади
24 март куни Япониянинг Токио шаҳрида ММА кечаси ташкил этилади. DEEP промоушени томонидан ташкил этилаётган ушбу кечада ҳамюртимиз Асилбек Мадаминов ҳам жанг қилади.
Юртдошимизга мезбонлар вакили Кае Маезоно рақиблик қиладиган бўлди. Мазкур жанг ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида ўтказилади. Жаҳонгир Асронов шогирди ўзининг профессионал фаолиятидаги дебют жангини ўтказади. Ушбу муҳим жангда юртдошимизга омад тилаймиз!
Маълумот учун, Маезононинг профессионал рекорди 5-0 кўриниш олган.
Фикрлар