"Ўзбек Канело"си узоқ танаффусдан сўнг яна рингга қайтди! (Видео)

  • 29 январь, 2024, 16:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Кеча Дубай шаҳрида ўзига хос профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу жанг оқшомида ўзи вақтида "Ўзбек Канело"си дея эътироф этилган, Ҳусниддин Пўлатов (15-3,9KO) ҳам рингга кўтарилди.

У Африка қитъаси вакилига қарши жанг қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 2 -раундда ўз якунига етди. Ҳар икки раундда ҳамюртимиз тўлиқ устунликка эришиб, анчагина талофат етказганидан сўнг, рақиб 3-раундга чиқишдан бош тортди. Шу тариқа узоқ танаффусдан сўнг юртдошимиз қайтишни муваффақиятли бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусниддин Пўлатов ўзи вақтида -63,5 ва -66 кг вазнда WBA Asia чемпионлик камарини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эназаров Фарход
29/01/2024 20:08
Омат тилайман