Ўзбек клублари жорий мавсум халқаро майдонда қандай статистика қайд этди?

  • 25 декабрь, 03:23
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсумда Ўзбекистон номидан халқаро майдонда "Насаф" ҳамда "Андижон" клублари иштирок этди.

Tecno

Мамлакат чемпиони "аждарлар" Элит Осиё чемпионлар лигасида, "бургутлар" эса Осиё чемпионлар лигаси икки турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Қаршиликлар Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган гуруҳда "Ал-Аҳли", "Ал-Ҳилол", "Шабаб Ал-Аҳли", "Ал-Ваҳда", "Трактор", "Ал-Иттиҳод"га қарши баҳс олиб бориб, барчасида мағлуб бўлди ва плей-офф босқичи йўлланмасидан маҳрум бўлди. Шунингдек, "Насаф" Ўзбекистон чемпионлари орасида ОЧЛда энг паст натижа қайд этиб, антирекорд ўрнатди. Юқоридаги клублар билан ўйинларда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз дарвозасидан 15 та гол ўтказиб юборди ва 5 маротаба рақиб дарвозасига гол киритди. Жамоани олдида "Ал-Шорта" ва "Шаржа"га қарши учрашувлар кутиб турибди, аммо клуб бу беллашувларда максимал очко тўпласа ҳам гуруҳдан чиқа олмайди.

"Андижон" нуфузи бўйича Осиёда иккинчи ўринда турадиган мусобақанинг "B" гуруҳидан Қатарнинг "Ал-Аҳли", Туркманистоннинг "Аркадағ", Баҳрайннинг "Ал-Халдия" жамоалари билан кураш олиб борди. Якунда жамоа 6 турнинг 5 тасида дуранг ўйнади ва 1 учрашувда мағлубиятга учради. Гуруҳда 5 очко тўплаган "Андижон" сўнгги 4-ўринни эгаллади. "Ал-Аҳли" ва "Аркадағ" кейинги босқичга чиқишни уддалади.

Хулоса қилиб айтганда, икки клубимиз 5 очкодан тўплади. Бу очколар ўзгариши мумкин, агар "Насаф" қолган ўйинларда очколарни қўлга кирита олса.

Маълумот учун, кейинги йили халқаро майдонда "Нефтчи" ва "Пахтакор" ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!