Ўзбек кураши «Осиё болалари» («Дети Азии») спорт ўйинлари дастурига киритилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шахрида ўсмирлар ўртасида «Осиё болалари» («Дети Азии») VII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур мусобакада дунёнинг 15та мамлакатидан жами 1 650 нафар иштирокчи 273 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Ўзбекистон номидан эса 174 нафар ватандошимиз спортнинг 17 туридан иштирок этади.

Мусобақаларда вакилларимизнинг иштироки қуйидагича:

Бадминтон – 4-7 август,

Стол тенниси ва баскетбол 3х3 – 29 июль – 1 август,

Ўк отиш ва бокс – 2-6 август,

Самбо – 3 август,

Спорт курашлари ва енгил атлетика – 31 июль – 2 август,

Бадий гимнастика ва сузиш – 29-31 июль,

Камондан отиш – 4-6 август,

Мас-рестлинг – 4-5 август,

Соҳил волейболи – 28 июль – 3 август,

Мини-футбол – 31 июль – 7 август,

Ўзбек кураши – 6 август,

Дюздо – 2-4 август,

Таеквондо – 30-31 август.

Мусобакада Ўзбекистон делегацияси спортнинг фақатгина Хапсагай (Якутия миллий кураши) хамда Брейкинг (брей-данс) турларида иштирок этмайди. «Осиё болалари» VII халкаро спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган мусобакалар Владивостокдаги 10 та спорт иншооатида, жумладан, янгиланган «Динамо» стадиони, «Олимпийский» спорт мажмуаси, «Юност» спорт саройи ва Владивосток марказий майдонида ўтказилади. Ўйинларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари эса "Фетисов Арена" концерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Биз учун ахамиятлиси, ушбу нуфузли ўйинлар дастурига илк маротаба миллий спортимиз курашнинг киритилганидир. «Осиё болалари» VII халкаро спорт ўинларининг кураш мусобагаларида ўғил болалар 5 та, қизлар эса 4 та вазн тоифасида ўзаро беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!