“Сити” ҳимояси Ҳусанов зиммасига ўтди

TIGGO 2 PRO

Жорий мавсумда ҳеч бўлмаганда Европа Чемпионлар лигаси ва Англия кубоги билан якунлаш учун курашаётган “Манчестер Сити” муҳим паллада яна жиддий муаммоларга тўқнаш келди.

Футболни ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – onefootball.com “шаҳарликлар”ни қийнаётган масалалар ҳақида таҳлилий мақола чоп этиб, улар фонида Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг халоскорига айланиб бораётганини таъкидлади.

Sports.uz портали ушбу мақолани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

- Куни кеча “Манчестер Сити”нинг яна бир марказий ҳимоячиси Натан Аке ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали товонидан операция бўлганини ва оёққа туриши бир неча ҳафта вақт олишини маълум қилди.

Энди Нидерландия терма жамоаси аъзоси жароҳатини даволатаётган ва жамоага ёрдам бера олмаётган бошқа марказий ҳимоячилар – Мануэль Аканжи ва Жон Стоунз қаторига қўшилди. Бу “Манчестер Сити”нинг ҳимоя чизиғи захиралари яна босим  ва муаммоларга дучор бўлишидан далолат беради.

Бундан буён мавсумнинг энг масъулиятли палласида ҳимоя марказини мустаҳкамлаш ушлаш асосан Абдуқодир Ҳусанов зиммасига юкланади.  Хосеп Гвардиола ўзбек легионерига ёрдамчи сифатида 18 ёшли Витор Рейсни ўйнатиши кутиляпти. Бу икки футболчи Манчестер келганидан буён ўзлари иштирок этган ўйинларда жамоанинг ҳар қандай оғирлигини кўтаришга тайёр эканликларини намойиш қилишди.

Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов қисқа фурсатда “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига муносиб ўйинчи эканини исботлаб қўйди. “Ланс”дан 20 январь куни трансфер қилинган ёш футболчи ҳозирга қадар олтита учрашувда иштирок этди. “Челси” қарши дебют учрашуви хатолар билан бошланганганига қарамай, кейин ўйинларда бу ҳимоячи “шаҳарликлар” нега айнан уни катта суммага харид қилганини ҳаммага кўрсатиб қўйди ва юқори салоҳиятини намойиш қилиб келмоқда.

Абдуқодирнинг куч-қуввати, тезкорлиги, ҳимоячи сифатидаги маҳорати “Сити”нинг ҳимоя чизиғига жуда мос тушди. Ҳусанов дарров “Манчестер Сити” учун ноёб ва қадрли ўйинчига айланиб қолди. Энди унда мавсумнинг ҳал қилувчи палласида “Манчестер Сити”нинг етакчи ҳимоячисига айланиш учун янада кенгроқ имконият пайдо бўлди.

“Палмейрас”дан келган Витор Рейсга иқтидорини исботлаш учун Англия кубоги доирасидаги икки учрашув кифоя қилди. Айниқса, бешинчи босқичда “Плимут”га қарши учрашув Витор Рейснинг ўйин услуби Жон Стоунзникига ўхшаш экани ва ёш легионер тажрибали ҳимоячининг ўрнини босишга тайёрлигини кўрсатди. Таркибда юзага келган жароҳатлар эпидемиясини инобатга олган ҳолда Хосеп Гвардиола Рейс ёшлигига қарамай, унга кўпроқ ўйин амалиёти беришига тўғри келади.

Марказий ҳимоячиларнинг жароҳатлар туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани энди жамоанинг Европа Чемпионлар лигаси йўлланмалари учун курашда Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс муҳим роль ўйнаши лозимлигидан далолат бермоқда.

Қизиғи шундаки, бу икки ёш ҳимоячилар аслида келажак учун трансфер қилинган эди. Аммо вазият бошқача бўлиб чиқди. Энди улар муҳим мақсадлар учун курашда асосий кучга айланиб бормоқда. Уларга ҳимоя марказини ушлашда тажрибали  Рубен Диас ёрдам беради.

Футболда кўпинча етакчи ўйинчиларнинг жароҳатлари ёш ўйинчиларнинг янги қирраларини кашф этилишига сабаб бўлади. Бугун Ҳусанов ва Рейс худди шу вазиятда турибди. Янги авлод ҳимоячилари муҳим паллада Натан Аке, Жон Стоунз ва Мануэль Аканжи сингари машғур юлдузлар ўрнини тўлдириши талаб этилмоқда. Агар улар ўзларига юкланаётган оғир масъулиятни уддалай олса, “Манчестер Сити”даги фаолиятлари яна бир поғона юқори даражага кўтарилади, - деб ёзмоқда onefootball.com портали.

Абдуқодир Ҳусанов ҳозирга қадар “шаҳарликлар” сафида Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида олти маротаба майдонга тушиб, ҳимояда юқори савияли ўйин кўрсатиш баробарида битта гол ҳам урди.

“Файзуллаевни қийнаган бош мураббий ҳали ишдан олинади!”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
05/03/2025 13:35
Juda maqtab yuboramizda
&
Olimov imomali
06/03/2025 01:41
Qovun ekinlar