Ўзбек ММА жангчиси Aмерика промоушени билан шартнома имзолади, биринчи жанг санаси ва рақиби ҳам маълум
Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси, шунингдек Англиянинг МТК менежмент компанияси мижози ҳисобланган Мирафзал Актамов американинг нуфузли лигаларидан бири Fury FC билан шартнома имзолади. Мазкур промоушен UFC Fight Pass турнири ташкилотчиси бўлиб, ушбу лига орқали кейинчалик жангчилар UFCга қадам қўйишади. Актамовнинг лигадаги дебюти 19 декабрь куни Fury FC 55 турнири доираси мезбон жангчи Метю Мунега (6-2) қарши бўлади.
Фикрлар