Ўзбек ўғлонлари Бразилия вакилларига қарши ёхуд ака-ука Рўзибоевлар Россияда жанг қилади
10 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзига хос ММА кечаси ўтказилади. "WEF 115 Global 17"-NWPA турнири доирасида юртимизнинг машҳур ММА вакиллари ака-ука Нурсултон ҳамда Машрабжон Рўзибоев навбатдаги жангларини ўтказади. Ҳар иккисининг рақиби Бразилия вакиллари бўлади.
Жумладан, Нурсултон Рўзибоев (34-8-2) Клебер де Соуза Сильва (20-13-1) билан тўқнаш келса, Машрабжон Рўзибоев (14-4-1) эса Чарльз Оливейрага қарши (UFC нинг енгил вазн тоифаси чемпионининг номдоши) октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев сўнги жангини 19 февраль куни Лучиано Континига қарши ўтказиб, 1-раунднинг дастлабки дақиқасидаёқ "кимура" услуби эвазига ғалаба қозонганди.
Шу ўринда ушбу юртдошларимизга муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар