Ўзбек қизи олтин медаль учун курашади
Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича "Иван Яригин" хотирасига бағишланган XXXVI халқаро турнирда 24 та мамлакатнинг 475 нафар спортчилари орасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Халқаро турнирнинг кеча ўтказилган беллашувларида аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, "Париж-2024" Олимпия ўйинлари иштирокчиси Актенге Кеунимжаева шиддатли баҳслар якунида бронза медалига эга чиқди. Ҳамюртимиз 3-ўрин учун кечган баҳсда Беларусь вакили Ксения Станкевични мағлуб этди.
Халқаро турнир дастуридан ўрин олган мусобақаларда терма жамоамиз аъзоси Лайлохон Собирова олтин медаль учун гиламга чиқади. Кеча Лайлохон ярим финалда россиялик рақибини бир дақиқа ичида мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар