Ўзбек қизининг жанги нима учун қолдирилганди ёхуд унинг навбатдаги жанг санаси ва рақибаси маълум бўлди

  • 8 март, 2021, 19:07
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик жангчи қиз Ўғилой Насимова 24 феврал куни Қозоғистонда “Oktagon” промоушени томоидан ташкил этилган ММА кечасида мезбонлар вакиласи Анастасия Дюжиковага қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, Алмати шаҳри пандемия сабабли, вақтинчалик “қизил ҳудуд”га айлантирилганлиги ва четдан спортчилар киритилмаганлиги учун бу тўқнашув ташкил қиллинмади.

Мазкур қарама-қаршилик барибир ўтказиладиган бўлди. Яъни, 17 март куни “Йиртқич” дея эътироф этилувчи вакиламиз ушбу рақибаси билан юқорида таъкидлаб ўтган промоушеннинг навбатдаги турнирида жанг қилади.

Маълумот учун, Насимова сўнги жангини 27 январь куни Алмати шаҳрида ўтказиб, қозоғистонлик Гулмира Сабиржоновани биринчи раунднинг ўзидаёқ мағлуб этганди.

ўғилой_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!