Ўзбек самбочи қизлари илк бор жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритишди
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи куни вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.
-50 кг вазн тоифасида Гулсевар Ўроқова, -59 кг вазн тоифасида эса Ибодатхон Агожогонова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди.
Жанговар самбода эса -79 кг вазнли Фурқат Рўзиев кумуш медалга эга чиқди.
Қайд этиш лозимки, ҳали Ўзбекистон самбочи қизлари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медал қўлга киритишмаганди. Гулсевар ва Ибодатхоннинг олтин медаллари ўзбек самбоси тарихида янги саҳифа очишди.
Фикрлар