Ўзбекисон лига кубоги. "Бунёдкор" "Қизилқум" устидан иродали ғалабага эришди

ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. 20-дақиқада Ариагнер Смит ҳисобни очди. Шундан сўнг устунлик мезбонлар тарафига ўтди. Биринчи бўлимда Суҳроб Иззатов мувозанатни тиклаган бўлса, иккинчи бўлимда Владислав Нуриев ва Жасур Жалолиддиновлар ҳам ўз исмларини таблога ёздириб қўйишга эришдилар.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Қизилқум" эса ортда қолган икки турдан сўнг бирорта ҳам очко жамғара олгани йўқ ва 4-поғонада бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!