Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.

Муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.  Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

Биласиз, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин: 

1-тоифа – 5 000 сўм;

2-тоифа – 10 000 сўм;

CIP – 35 000 сўм.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

Ўртоқлик учрашуви

9 ноябрь (шанба)

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН

"Пахтакор" стадиони

Бошланиш вақти 17:00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!