Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйинида муштлашув бўлганмиди?
Қатарда фаолият юритаётган ҳамюртимиз, Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилишича, Осиё чемпионати саралаш ўйинида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари ва саудияликлар ўртасида жанжал келиб чиққан.
- Саудия Арабистонидаги ҳамкасбларимизнинг сўзларига кўра, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши ўйинидан сўнг улар ва бизнинг терма жамоамиз вакиллари ўртасида муштлаш юз берган. Менда ўша воқеа акс этган видео бор. Аммо ОФК интизом қўмитаси бу бўйича ўз қарорини маълум қилмагунча видеони эълон қилмайман. Ташкилотнинг қарори келаси йил октябрь ойида Осиё чемпионатини қабул қилдиган терма жамоа учун салбий бўлиши мумкин. Муштлашув тафсилотлари бу терма жамоа раҳбариятидаги кутилмаган ўзгаришларга олиб келган бўлиши мумкин, - дея маълум қилди Алишер Никимбаев.
Фикрлар