Ўзбекистон - Гонконг баҳсида майдонга югурган мухлислар жазоланди, 3 нафар "қаҳрамон" эса қамалди

"ЖЧ-2026" ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонгконг учрашуви бўлиб ўтди.  Учрашув вакилларимизнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндан сўнг бир қатор мухлислар белгиланган тўсиқларни ошиб ўтиб, майдонга югуриб чиқишди. 

"Футбол майдонида тартибсизлик келтириб чиқарган шахслар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга ҳам қаршилик кўрсатдилар.

Шундан сўнг улар дарҳол "Чилонзор" тумани ИИОФМБга олиб келинди. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахслар бўлганлиги сабаб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига биноан уларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий байённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. Қолган 3 нафар шахс юзасидан ҳам маъмурий байённома тузилди ва қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.  Суд томонидан қоидабузарларнинг 2 нафари Нурлан Амангалиев ҳамда Камолиддин Раҳимовларга Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 ва 194 моддаларига биноан 5 суткадан, Муроджон Мардоновга эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди", дейилади Тошкент шаҳар ИИБ хабарида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
29/03/2024 17:13
Xbet manimcha