Ўзбекистон - Ироқ: Жамоалар эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушади?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсда вакилларимиз кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Ироқликлар эса яшил рангли спорт формаларида тўп тепади.
Мазкур беллашувни ФИФА рефериси Нурзатбек Аскат ўғли бошчилигидаги қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Сергей Гришченко ҳамжа Исмоилжам Талипжанов ёрдамлашади. Захира ҳаками этиб ҳамюртимиз Ахрол Рисқуллаев тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ироқ учрашуви 18:00 да старт олади. Ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар