Ўзбекистон - Ироқ учрашуви тақдирини ягона гол ҳал этди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ироқни қабул қилган вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйинни фаол бошлаган "оқ бўрилар" бир неча хавфли вазиятлар яратди ва рақиб дарвозаси қаршисида саросима юзага келтирди. Аммо 56-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шерло Карим Латифнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтара олмади.
Шу тариқа, Абрамов шогирдлари иккинчи назорат учрашувида ютқази. Эслатиб ўтамиз, 26 март куни бош жамоамиз Ганадан ташриф буюрган рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Фикрлар
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча интилсак ҳам у беор,
ЖЧ бизни ташлаб кетади...