Ўзбекистон - Камерун: Матнли трансляция

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон ва Камерун миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушмоқда. Қуйида мазкур беллашувдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.


Ўзбекистон - Камерун 2:0


90+3. Ўйин якунига етди. Вакилларимиз Камерунга қарши беллашувда ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Барча ҳамюртларимизни ушбу ғалаба билан қутлаймиз. 

90+2. Сайфиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

90. Беллашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

86. Ҳакам Остон Ўруновга сариқ карточка кўрсатди. 

84. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушди. 

83. Умаровнинг тўпни тепишга бўлган уриниши бесамар якунланди. 

79. Рақибларимиз голдан сўнг ҳужум уюштиришга уринмоқда. Бироқ ярим ҳимоядагилар ишончли ўйин кўрсатяпти. 

76. Ҳамробековнинг қанотдан ерлатиб берган узатмасидан сўнг Остон Ўрунов тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига тўхтатмасдан жойлаб қўйди. 

73. Жамоа сардори Венсан Абубакар захирага олинди.  

71. Техник носозлик туфайли ўйиннинг 4 дақиқасини ўтказиб юбордик. Айни вақтда 71-дақиқа давом этмоқда. Ҳамон олдиндамиз. 

67. Камерун бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди

66. Камеруннинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бир амаллаб қайтарди. 

63. Ўйинда тўхталиш юзага келган Рустамнинг жароҳати жиддий, шекилли. 

61. Ашурматов майдонда жароҳат олиб ётибди. 

59. Майдон марказидаги устунлик тўлиқ африкаликлар қўлига ўтди. 

59. Остон Ўрунов ҳамда Шаҳбоз Умаров Ойбек Бозоров ва Ҳожимат Эркиновни алмаштирди. 

58. Ойбек Бозоров ўйиндан тушиб қоляпти. У майдон марказида тўпни йўқотди. 

55. Шомуродов қанотдан ёриб кирди ва чап оёғи билан кучли зарба йўллади. Онана ўз ўрнида. 

52. Шомуродовга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилганди. Бироқ ҳакам бу эпизодни эътиборсиз қолдирди. 

51. Камерун иккинчи бўлимда анча яхши бошлади. Ҳозирча вакилларимиз ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда

49. Вакилларимизнинг ҳужумга ўтиш учун сай-ҳаракати самарасиз якунланди

47. Камерунликлар футболчиси қанотдан кириб борди ва узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди. 

46. Иккинчи тайм старт олди. 

45+1. Дастлабки тайм ниҳоясига етди. Танаффус!

45. Ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Чанг жамоасининг илк зарбасини йўллади, Юсупов ўз ўрнида!

45. "Шома" воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

44. Бўлим сўнгига келиб вакилларимиз ўйинга яна бироз фаоллик қўшди.

42. Эркинов Элдор манзили томон пас берди. Ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

41. Фаррух Сайфиевнинг узатмасига Ҳожимат етолмади.

39. Африкаликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда, жарима майдонига оширилган пасга ҳеч ким зарба бера олмади.

37. Ҳожимат ўз қанотида анча фаол ҳаракат қиляпти, Бозоров деярли йўқолиб қолди.

35. Стадионга йиғилган томошабинлар "оқ бўрилар"дан гол сўрамоқда.

34. Рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳимоячиларимиз сунъий офсайд ҳосил қилишда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда.

32. Элдор яна рақибларини ортда қолдириб, шерикларига пас берди. Аммо Шукуров зарба бериш имкониятини қўлдан чиқарди.

29. Ҳимоячилардан тезликда ўтиб кетган Шомуродов офсайдда қолиб кетган экан.

photo_2022-09-23_11-32-17

28. Тўп назорати тўлиқлигича рақиб томонига ўтди. Футболчиларимиз қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўряпти.

27. Рақиб голга реакция билдириш мақсадида олдинга ташланди. Жарима майдонига оширилган тўпни Ашурматов қайтариб юборди.

25. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ!

Элдор Шомуродовнинг идеал узатмасидан сўнг Ҳожимат бўш қолган дарвозани ишғол этди!

24. "Коян" аренасига йиғилган ўзбекистонлик мухлислар футболчиларимизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турибди.

23. Бурчакдан тўпни ўйинга Ҳожимат Эркинов киритмоқда. Тасаввур қиляпсизми?!

21. Айни дақиқаларга келиб камерунликлар кичик устунлик намойиш этяпти.

photo_2022-09-23_11-32-25

19. Ҳусниддин Алиқулов жарима майдонига оширилган тўпни узоқлаштирди.

18. Тўп жарима майдонига яқин ҳудудда ҳимоячимизнинг қўлига тегди. Рақибда яхши стандарт вазият.

17. Катанец шогирдлари 6 киши бўлиб ҳимояланмоқда. Орқа чизиқда рақибга деярли имконият қолдирмаяпмиз.

15. Дастлабки 15 дақиқаликда устунлик "оқ бўрилар" томонда бўлиб турибди. Шундай давом этиш керак, йигитлар!

13. Алижоновнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Унда Элдорга пас бериш варианти ҳам йўқ эмасди.

12. Энди бизнинг футболчилар тўп назоратига урғу қаратяпти.

10. Ажойиб! Катанец шогирдлари эрта прессинг уюштириб, рақибни ўз ярим майдонида тўхтатишга уринмоқда.

9. Жарима майдонига яқин ҳудудда Сайфиев йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини тайинлади.

8. Мбеумо жарима майдонига кирди, аммо вакилларимиз уни зарарсизлантирди.

7. Тўп илк бор Юсуповга етиб келмоқда. У эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

photo_2022-09-23_11-32-24

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Элдор Шомуродов жарима майдони остонасида зарба йўллади, Онана яхши ҳаракат қилди.

5. Африкаликлар футболчиларимизни дарҳол тўпсизлантирмоқда.

3. Рақиб тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

2. Элдор ва Ҳожимат тезкорлик билан олдинга ўтди. Сўнгги пасни беришда Ҳожимат хатога йўл қўйди.

photo_2022-09-23_11-32-23

1. Учрашувга старт берилди. Олға йигитлар!

0. Бош ҳакам жамоа сардорлари билан ўйинни ким бошлашини аниқлаб олди. Старт учун барчаси тайёр!

0. Камерун давлат мадҳияси учун ҳурмат бажо келтирамиз.

0. Биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграйди. Уни барчамиз биргаликда куйлаймиз!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!