Ўзбекистон - КХДР ўртоқлик учрашувини туркманистонлик ҳакам бошқаради

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

ЎФА расмий сайтининги маълум қилишича мазкур ўйинни туркманистонлик Чоримурод Қурбонов бошқариб боради. Унга қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмад Бегназаров ёрдам беришади.

Учрашув 7 июнь куни соат 20:00да Тошкентдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини
 
7 июнь, "Миллий" стадиони
 
Ўзбекистон - КХДР
 
Бош ҳакам: Чоримурод Қурбонов 
 
Рефери ассистенти: Полвон Полвонов 
 
Рефери ассистенти: Аҳмад Бегназаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gaffarov Muzaffar
23/05/2019 13:54
Milliy chempionati kuchaytirmasdan zborniyni kuchaytirib bo'aydi. O'likka o'xshab yarim kuchi bilan o'ynaydigan futbalistla chetka chiqsa dixankasi dosh bermay qolyapti. Afsuski 9 turdayam iflos xakamla chemoionata intrigani o'ldirib boldi.