Ўзбекистон - Миср учрашувининг чипталари қанчадан сотилмоқда?

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мисрлик тенгқурлари билан халқаро ўртоқлик баҳси ўтказади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Чипталар нархи атиги 10 минг сўм ва миқдори чекланган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин вилоятнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.

Ўйин соат 20:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
runny network
11/06/2019 16:07
Namangan stadionini 5 etajlik qilish kerak bepul deyish uchun ????????????
Улуғбек Шарипов
11/06/2019 15:30
Миллий жамоа уйинига кириш бепул.