Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси тўлиқ ёпиқ тарзда ўтказилади

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида БАА мамлакатида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказмоқда. Ушбу йиғин доирасида 25-декабрь куни Дубай шаҳрида миллий жамоамиз Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши машғулот ўйинини ўтказади.

Ушбу учрашув расмий мақомга эга эмас ва унда мураббийлар тўлиқ таркибни синовдан ўтказиши мумкин. Шунингдек, иккала жамоанинг келишувига асосан учрашув тўлиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 
25-декабр | 20:30
“Ан-Наср” машғулот майдони.

csd

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!