Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида жамоалар қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишлари маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

14 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида ўтадиган учрашувда миллий жамоамиз оқ-кўк рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди. Саудиялик футболчилар яшил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони сариқ рангдаги либосни кияди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!