Ўзбекистон - Саудия учрашувининг шарҳловчиси: Ҳаво совуқ, лекин қалин кийиниб келишга арзийдиган ўйин бўлади
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви олдидан мутахассисларнинг фикрларини бериб боришда давом этамиз.
"Спорт" телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев беллашув борасида тахминларини билдириб ўтди.
- Бугун ажойиб учрашув бўлади. Иккала жамоада турнир жадвалида 1-ўринга мустаҳкам жойлашиб олиш учун имконият бор. Об-ҳаво совуқ эканлигига қарамасдан барчани мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Ҳамма вилоятлардан ишқибозлар келишини истардим. Чунки жуда муҳим баҳсда бироз бўлса-да, мухлис бўлиб турибми, фойдамизни Ватанимиз терма жамоасига қўша олсак биздан бахтли инсон бўлмайди. Нима учун биз дунёга келганмиз, шуни футболни севадиган мухлисларга сингдира олишимиз лозим. Мана шу пайтда, албатта, ишқибозларнинг кўмаги зарур. Буни Одил Аҳмедов ҳам айтиб ўтди. Фақат буни мухлислар юракларига жойлаштира олишлари даркор. Ўйлайманки, қалин кийиниб, оёқларга 2-3 та пайпоқ кийиб бўлса ҳам келиб қўллаб-қувватлаб туришса бўлади.
Учрашувда ҳужумкор ва очиқ футбол кутяпман. Саудия Арабистонининг кучли жиҳатлари кўп. "Ал Ҳилол" клубининг ўйинини кузатдим. ОЧЛ-2019нинг биринчи финалида саудияликлар Жанубий Корея вакилини мағлубиятга учратдими демак, ўша клубдаги 7 футболчи бир-бирини яхши тушуниб ҳаракат қила олади. "Урава Ред Даймондс"дан гол ўтказиб юбормадими, бу ҳимоя ва марказнинг кучлилигидан далолат. Шу боисдан бугун ярим ҳимоячилар жанги кузатилиши мумкин, десам муболаға бўлмайди. Менимча, Абрамов буни ҳис қилиб турибди.
Саудия Арабистони ҳужумда ва ҳимояда кўпчилик бўлиб ҳаракат қила олади. Таркибда маҳоратли футболчилар етарли.
Эвре Ренар терма жамоани яқиндаги қабул қилиб олгани бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин. Келиши билан бир қатор футболчиларни терма жамоадан четлатди. Ўзи хоҳлаган ўйинчиларни таркибга жалб этди. Ёшроқ, тезкор, югурадиган футболчиларни таркибга қўшиб ва муҳитни иложи борича яхшилашга уринмоқда. Балки қайсидир тактик усуллар борасида нимагадир вақти етмаган бўлиши мумкин. Лекин бу ерда гап рақибда эмас, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ўйинини кўрсата олишида.
Тўғри, биз 2 та учрашувда яхши ўйнадик, йирик ғалабаларни қўлга киритдик. Энди гап шундай ўйинни кучли жамоаларга қарши беллашувларда кўрсата олишимизда қолди. Об-ҳавонинг совуқ келиши бизга ас қотиши мумкин.
Бугун таркиб борасида Вадим Абрамовдан сюрприз кутмаяпман. Ўша таркибни сақлаб қолади. Санжар Қодирқулов яхши ҳаракат қилмоқда ва менимча, у майдона тушади. Қолганларни қандай қилиб алмаштириш мумкин?! Майдон марказида ўзгаришлар қилиши мумкиндир. Чунки бўйи баланд футболчилар зарур. Бу ерда Қодирқулов билан бирга Шукуров ва Аҳмедов тўп тепишса керак. Қолаверса, ҳимоя марказида ўзгариш кузатилиши мумкин.
Гуруҳдаги асосий рақобатчимиз сўзсиз Саудия, Фаластин эмас. Фаластин бизни мағлуб этганидан сўнг ҳамма уни кўкка кўтарди. Буларнинг барчаси вақтинчалик деб ўйлайман. Тўғри, Фаластин футболи ривожланяпти. Лекин бизнинг ёмон ўйинимиз эвазига улар ғалаба қозонишди. Насиб қилса, 19 ноябрь куни улардан қасос оламиз.
Тахминий таркибимиз: Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Рустамжон Ашурматов, Ислоим Тўхтахўжаев, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов Аҳмедов, санжар Қодирқулов Қодирқулов, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.
Қолаверса, учрашув "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Шарҳловчи эса овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра камина бошқаларга нисбатан кўпроқ овоз тўпладим ва беллашувни шарҳлайман. Стадионда кўришгунча!, - деди мурод Ризаев.
Фикрлар