Ўзбекистон - Сурия ўйинида ишлайдиган ҳакамлар ўзбек мухлислари учун нотаниш эмас
Ads

Ушбу учрашувни туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Чоримурод Қурбонов. Унга қанотларда Полвон Полвонов ҳамда Аҳмет Бекназаровлар ассистентлик қилишади. 

Эътиборлиси, 2003 йилда ФИФА рефереси бўлган Қурбонов бугунга қадар ўзбек жамоалари иштирокидаги бир қанча ўйинларни бошқарган.

У "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон U16 жамоалари иштирокидаги ўйинларда ишлаган.

ОФК Кубоги. Гуруҳ босқичи

21.04.2009 "Бусайтин" (Баҳрайн) - "Нефтчи" 2:2 (ўйинда жами 8 та сариқ карточка кўрсатган ва мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаган)

 


ОФК Кубоги. Гуруҳ босқичи

11.05.2011 "Насаф" - "Ал Тилол" (Яман) 7:1 ( 2 та сариқ)


ОФК Кубоги. Гуруҳ босқичи

21.03.2012 "Салгоакар" (Ҳиндистон) - "Нефтчи" 2:2 ( 4 та сариқ)


U16 Осиё чемпионати саралаш босқичи

20.09.2017 Ўзбекистон U16 - Шри Ланка U16 6:0 (2 та сариқ)

24.09.2017 Ўзбекистон U16 - Саудия Арабистони U16 0:1 (8 та сариқ).