Ўзбекистон - Вьетнам учрашувининг ҳакамлари маълум

Хабарингиз бор, эртага Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

Ушбу учрашувни жанубий кореялик О Хён Чжон бошқариб боради. Унга қанотларда Пак Ми Сук ва Янг Сун Ёнг ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР).  
 
Токио-2020, 2-саралаш босқичи
 
"Локомотив" стадиони, 15:00
 
Ўзбекистон аёлла ОТЖ - Вьетнам аёллар ОТЖ
 
Бош ҳакам - О Хён Чжон (Ж.Корея)
 
Ассистентлар: Парк Ми Сук, Янг Сун Ёнг (Ж.Корея)
 
Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР)
 
Комиссар - Мелисса Кинг (Австралия)
 
Инспектор: Шакури Маъсумиё (Эрон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!