Ўзбекистон - Япония учрашувига мухлислар киритилмайди. Ўйинни томоша қилишнинг биргина йўли бор!

Бугун U23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги учрашувлар ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, 21:00 да Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси япониялик тенгқурларига қарши майдонга тушади. ОФК тақиқига кўра, беллашувга ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди. Рақиб томон ишқибозларидан 500 нафаргача бўлган ўйинни бевосита стадиондан кузатиш имкониятига эга.

Шу тариқа, Ўзбекистон - Япония баҳсини томоша қилишни истаганлар "УзРепорт" телеканалини кузатиши кифоя. Иккинчи ярим финал қарама-қаршилиги - Австралия ҳамда Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги учрашувда аниқланади. 18:00 да бошланадиган баҳс "Футбол ТВ" канали орқали трансляция қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!