Ўзбекистон U17 терма жамоасининг "Ривожланиш кубоги" учун қайдномаси маълум
U17 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 февралдан Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинларини бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоамиз йиғиннинг иккинчи қисмини 18–24 феврал кунлари Минск шаҳрида давом эттиради ва анъанавий "Ривожланиш кубоги" халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Ушбу мусобақа учун таркибимиз аниқ бўлди:
.jpg)
Вакилларимиз мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларусь, Озарбайжон ва Россияга қарши баҳс олиб борадилар.
Шунингдек, турнирда Тожикистон ва Қозоғистон У-17 терма жамоалари ҳам қатнашади.
Фикрлар