Ўзбекистон 4-марта 3-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионатида медаллар борасида кучли учликка кирди

Бугун футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати 3-ўрин учун баҳси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келди.

Голларга бой ўтган беллашувда томонлар ўйиннинг асосий вақтида дарвозаларни 4 мартадан ишғол қилишди. Натижада жамоалар пенальтилар сериясини амалга оширишди. Пенальтилар сериясида 1:2 ҳисобида ҳамюртларимиз зафар қучишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида тўртинчи марта бронза медалларини қўлга киритмоқда.

Маълумот ўрнида, Эрон 15, Япония 11та медалларга эга. Ўзбекистон эса бугунги 3-поғонани банд этгани учун 8 медал билан кучли учликка кирди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!