Ўзбекистон Африка жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Жанубий Судан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқди. Мазкур баҳсда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Вакилларимиз сафида Шомуродов биринчи бўлимда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи таймнинг 67-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Машарипов 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, термамиз 1 февраль санасида Янги Зеландияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Фикрлар