Ўзбекистон АҚШ ва Россияни ортда қолдирди

Жорий йилнинг 4-5-май кунлари Тошкент шаҳрида ашихара-карате спорт тури бўйича Осиё Очиқ чемпионати ўтказилди.

Ашихара карате халқаро ташкилотининг расмий вакили Кай Кан Шихан Даи Уено Хироши очилиш маросимини табрик сўзлари билан очиб берди.

Чемпионатда Осиё ва Европанинг 12 давлатидан 500 нафар спортчилар беллашишди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида: Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этди.

Чемпионат натижаларига кўра:

1-ўрин Ўзбекистон
2-ўрин Россия 
3-ўрин Қозоғистон 
4-ўрин АҚШ  жамоаларига насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!